Фақат тажрибали тадбиркорлар учун: Сиз уддабурон - стратегик тадбиркормисиз ёки эртаси йўқ худбин бизнесменми?

Только для опытных предпринимателей: Вы успешный стратег или бизнесмен без будущего?

Коронавирус пандемияси иқтисодиётнинг барқарорлигини синаб, бизнесда приоритетларни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Аввало карантиннинг бизнесга таъсирини кўриб чиқсак. Аксарият аҳоли ўзи ва яқинларининг саломатлигидан хавотирга тушиб уйидан чиқмаётган бир вақтда фақат энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек ниқоблар, тиббиёт қўлқоплари, антисептиклар, вирусга қарши дорилар каби товарларга талаб ортиб, айни шу маҳсулот ишлаб чиқарувчилари даромадга кирмоқда. Афсуски, улар орасида халқи қайғуси устига найрангли бизнес қуриб, даромад олаётган тадиркорлар ҳам бор. Нархни сунъий ошириб, бугун фойда кўраётгандек туюлган худбин бизнесменларнинг эртаси йўқлиги ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Зеро шундоқ ҳам мавсумий характерга эга бўлган бу тадбиркорлик турларининг оғир кунларда кўриниб қолган салбий қиёфаси эртага ёруғ кунларда уларга қарши ишлайди.
Карантиннинг бизнесга яна бир таъсири бизнеснинг бошқа соҳаларига тааллуқли кўплаб завод ва корхоналарда ишлаб чиқариш тўхтагани, қурилишлар ҳам музлатилгани боис савдо “нол”га тенглигидир. Бу ҳолда бизнес эгалари тушкунликка тушмай, брендлар соат сайин ўзгариб бораётган шароитларга мослашиши лозим. Қандай қилиб? Кўпчилик ўйлаганидек реклама бюджетларини қисқартириб эмас. Хитой мисолида тахмин қиладиган бўлсак, эпидемиянинг энг оғир фазаси бир неча ой давом этади. Реклама ва маркетинг фаоллигини мана шунча муддатга музлатиб қўйган компания ўз қўллари билан ўзига чоҳ қазигандек бўлади. Зеро изоляция, яъни яккаланиш шароитида айнан коммуникациялар аҳамияти ортаётгани инкор этиб бўлмас факт.
Пандемия боис бутун дунёда кузатилаётган инқироз бугун брендларга узоқ муддатли лойиҳалар, яъни тўғри реклама кампанияси учун стратегик сармоя киритиш имконини бераяпти. 2007-2008 йилларда кузатилган молиявий инқирозни ёдга олайлик. Ўша йилларда айнан коммуникация, рекламага маблағ тиккан брендлар инқироздан сўнг бошқа компаниялардан тезроқ оёққа туриб олган. Масалан, 2008 йилда Walmart савдо белгиси рекламага ўзгача ёндошиб, истеъмолчиларига инқироз даврида ҳам ҳаётинг ёрқин томонини кўрсатиб берди ва мижозларни руҳланирди. Натижа ҳам кўп куттирмади. Энг қиммат брендлар рейтингида 2007-2008 йилларда 4-позицияда турган Walmart 2009 йилда бу рейтингда 1-ўринга чиқиб олди.
Пандемия ва у билан боғлиқ чекловлар бизнесга салбий таъсир кўрсатгани боис тадбиркорлар ҳаражатларни қисқартиришга мажбур бўлишлари табиий. Аммо уддабуронлиги билан ажралиб турадиган тадбиркор инқироз пайди маркетинг ва реклама бюджетини қисқартириб бўлмаслигини яхши англайди. Чунки барча жамулжам бўлган бир вазиятда инсонлар онгини эгаллаган тадбиркор эртага бозорни ҳам тўлиқ ишғол қила олади. Реклама иш беришда давом этиши учун уни тўхтатмаслик муҳим. Лекин айни паллада вақтинча самара келтирмайдиган реклама тармоқларига бюджет ажратишни бас қилиш даркор. Булар ҳозир қайсилар? Сўзсиз шаҳар кўчалари, йўллар четлари, осмонўпар бинолар томларидаги билборд ва баннерарга жойланувчи Outdoor реклама. Барча ижтимоий масофа сақлаб ўйда ўтирган бир вақтда бундай рекламадан айни пайт самара бўлмаслиги аниқ.
Телереклама ва интернетдаги реклама эса карантиндан фақат ютади. Аввало 100 фоизлик қамровга эга бўлади. Юртимизда аҳолининг аксарияти карантинда эканини инобатга олсак, сизнинг товар ёки хизматингиз ҳақидаги маълумот энди аҳолининг барча қатламларига 100 фоиз етиб бориши аниқлигини тушунамиз.
Ана энди сизда туғилиши табиий бўлган саволга ўтамиз. Реклама савдонинг двигателиги эмасми? Савдо деган машина юрмай қолган бир вақтда рекламадан не наф?
Айни ҳозирги паллада рекламадан қандай манфаат борлигини тушунган етук бизнес эгалари Nest One, Dream City, Artel... каби брендларини янада оммалаштириш йўлида ҳаракат қилаётганларини эслатма сифатида айтамизда, рекламанинг дунё бўйлаб ишлаш схемаси билан танишиб чиқишни таклиф этамиз.

Реклама асли кандай ишлайди?

1. Аввало 1, 2 ой муддат ичида кенг томошабинлар аудиторияси эътиборига тушади.
2. 3-ой давомида мижоз танловига киради.
3. 4-ойдан бошлаб реклама боис савдо жадаллашади.

Метин қоида: Савдо амалга ошиши ва жадаллашиши томошабинлар аудиториясининг қанчалик қамраб олингани билан узвий боғлиқдир.

Савдогача бўлган босқичда кўрсаткич ва муддатнинг одатий ҳолати:

1- ва 2-ойларда 65% аудиторияга сингдирилади;
3-ойдан 45% танловга кирилади;
4-ойдан 30% савдо амалга ошади.

Карантин палласидаги ноодатий ҳолатда:

1- ва 2-ойларда 100 % аудитория қамраб олинади;
3-ойдан 80% танловга қирилади;
4-ойдан 65% савдога таъсир кўрсатади.

Маркетингнинг метин қоидасидан ва рекламанинг савдога таъсир кўрсатиш муддатидан маълумки, бозорда савдонинг тўхтатилгани ҳозирги даврдаги рекламанинг иш беришига асло салбий таъсир кўрсатмайди. Аксинча, бозордаги харидорларни бир уйда ўтиришга мажбур қилаётган карантин пайтидаги реклама палласи 4-ойдан бошлаб савдо кескин жадаллашишига туртки бўлади.
Карантин давридаги реклама товар ва хизматларни сотиб олишга ундамайди. Балки маҳсулотингиз ҳақида кўпроқ маълумот бериб, компаниянгиз нуфузини ошириб, томошабин танловига киришга хизмат қилади. Зеро, коронавирус билан боғлиқ вазият тўлиқ назоратга олиниб, карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг ҳаёт олдингидек эмас, унданда тезрок ритмда қайнайди. Ҳар ким йиғилиб қолган ишларини бажаришга шошилади. Ана шунда савдо кўрсаткичлари бирданига ошиб кетади. Шу пайтда истеъмолчи қай товарни харид қилишга ошиқади? Карантин даври кўриб, билиб, “шуниси менга маъқул экан”, деган хулосага келган товарни.
Бугунги кундаги самарали реклама телеэфир ва интернетдаги реклама эканини айтиб ўтдик. Уйда қолган киши учун яқин ҳамроҳ, ишончли маслаҳатгўй - бу телевизор, оламга дарча ва қайноқ янгиликлар манбаи бўлган интернет.
Шу ўринда яна бир статистика. Бизнес ўз мижозларини йўқотаётган бўлса, уларнинг 85 фоизи товар сифатидан ёки ходимнинг ишга муносабатию, мижозга муомаласидан қониқмагани боис бренддан юз ўгиради. Демак, мижоз билан телефонни ўзидаёқ илк контактни йўлга қўйиш жуда нозик масала. Айниқса, карантин боис кўплаб компаниялар барча ходимлари билан таътилга чиқиб кетган бир вақтда. Хўш бундай пайтда компаниялар ақлли йўл тутиб, тўғри маркетинг стратегиясини юритган ҳолда рекламасига урғу берсаю, потенциал мижозлар билан алоқа масаласи нима бўлади?. Яъни рекламани томоша қилиб, товар ёки хизматга қизиқиш билдирган истеъмолчи ким билан боғланади?
Бу саволга юртимиз реклама бозорида анча йиллардан буён етакчи позициялардан бирини эгаллаб келаётган MyShop агентлиги мисолида жавоб берадиган бўлсак, агентликнинг Call-маркази деб айтамиз. Карантиндаги ҳамкорлари учун хизмат қилишга тайёр бўлган агентлик вақти келиб жадаллашадиган савдога ўз маҳсулотларини олиб қириш ниятида бўлган тадбиркорларга бепул Call-марказ хизматларини ҳам кўрсатади. Марказнинг малакали операторлари реклама боис йиғилган аудитория қўнғироқларини қабул қилади, улар билан бўлган суҳбат махсус дастур пограммасига жамланади. Ва албат Карантиндан сўнг енг шимариб бизнесини давом эттирган тадбиркорлар тайёр мижозлар базасини қўлга киритадилар.
My Shop Group билан ишлаб асли сиз яна нималарга эга бўласиз?
- Медиа хизматига (реклама ролигини тайёрлаш);
- Реклама бозорида фаол бўлган МY SHOP теледастурларида реклама роликлари айланиши;
- 100 та мажмуа(ресторан ва супермаркетлар)даги экранларда яъни Indoor тармоқларида реклама роликлари бир кунда 36 марта, бир ойда 1080 марта узатилиши;
- Бутун республикамиз бўйлаб БЕПУЛ тарқатиладиган МY SHOP журналларида реклама ва PR мақоланинг чоп этилиши;
- Барча реклама хизматлардан фойдаланган ҳолда МY SHOP GROUP нинг бепул CALL-маркази хизматларини қўлга киритиш ва МY SHOP GROUP ҳайрия акцияси иштирокчисига айланиш имкониятига эга бўласиз. Сиз реклама хизматлари учун тўлайдиган малбағнинг бир қисми МY SHOP GROUP ташкил этган хайрия фондини тўлдириб боради.

Маълумотлар учун: 71 200 44 42


P.S: Тарихда бирорта инқирознинг ўзи йўқки бозорлари қайта тикланмаган! Омма билан бирхил ўйламанг! Сизни ўз қарашларингиз ва ўз стратегиянгиз бор, шунинг учун хам сиз уддабурон стратегик тадбиркорсиз!
 Мақола MY SHOP GROUP раҳбари Шахноза Саидахмедова томонидан тайёрланди.